Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет учинчи кун пасайди

1 АҚШ долларининг расмий курси 15,00 сўмга тушди.

Фото: «alicekiwi.com»

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 15,00 сўмга пасайиб, 10 824,97 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 15,00 сўмга тушиб, 10 824,97 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 366,45 сўмга баҳоланиб, 53,99 сўмга тушди. Шунингдек, 1 рубль 141,58 сўм этиб белгиланиб, 0,90 сўмга пасайди.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 18 январь, сешанба кунидан кучга киради.