Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

«Номинал фоиз ставкаларини пасайтириш учун имкониятлар юзага келиши мумкин» — Марказий банк

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 10 март кунига белгиланган.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Келгусида номинал фоиз ставкаларини пасайтириш учун имкониятлар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий шаклланган пул-кредит шароитлари макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозларига мувофиқ ҳисобланади ва келгусида инфляция прогнозининг пасайиб бориши билан реал фоиз ставкаларини ўзгаришсиз қолдирган ҳолда номинал фоиз ставкаларини пасайтириш учун имкониятлар юзага келиши мумкин.

Марказий банк ташқи ва ички иқтисодий шароитлар таъсирида юзага келадиган инфляцион омиллар ва хатарларни синчковлик билан ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриб боради.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 10 март кунига белгиланган.

Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдиргани ҳақида хабар берилганди.