Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда жисмоний шахслар 2021 йил банкларга қанча хорижий валюта сотгани очиқланди

Жисмоний шахсларга 4,6 миллиард доллар сотилган.

Фото: «stolica-s.su»

Ўзбекистонда жисмоний шахслар 2021 йил тижорат банкларига 7,1 миллиард доллар миқдорида чет эл валютаси сотди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан тақдим этилган ички валюта бозорининг 2021 йил ҳолати бўйича қисқача шарҳида сўз боради.

Қайд этилишича, 2021 йил мобайнида жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига сотилган чет эл валютаси миқдори 7,1 миллиард долларни ташкил этган. Кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 1,5 бараварга ошган (2020 йилда — 4,6 миллиард доллар).

Шу билан бирга, жисмоний шахсларга 4,6 миллиард доллар сотилган ҳамда ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 12 фоизга ўсган (2020 йилда — 4,1 миллиард доллар).

Аввалроқ Ўзбекистонга 2021 йил хориждан қанча пул ўтказилгани маълум бўлганди.