Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Электр узилиши Humo тўлов тизимига таъсир қиладими?

Алоҳида қурилмаларнинг ишлаши жойдаги алоқа ва электр энергиясининг мавжудлигига боғлиқдир.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистон ва қўшни давлатлар электр тармоқларида содир бўлган авария Humo тўлов тизимининг иш фаолиятига таъсир қилмайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, MBPM томонидан захира қуввати ва захира каналлари тақдим этилади. 

Қайд этилишича, мобил тармоқ ва қувват мавжуд бўлса, терминаллар ва банкоматлар, шу жумладан онлайн-тўловлар одатдагидек тартибда ишлайди. 

Таъкидланишича, алоҳида қурилмаларнинг ишлаши жойдаги алоқа ва электр энергиясининг мавжудлигига боғлиқдир.