Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 14,03 сўмга пасайиб, 10 803,97 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 14,03 сўмга тушиб, 10 803,97 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 194,44 сўмга баҳоланиб, 15,84 сўмга пасайди. Шунингдек, 1 рубль 136,82 сўм этиб белгиланиб, 0,87 сўмга тушди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 27 январь, пайшанба кунидан кучга киради.

