Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 13:30 · 27.01.2022

E-aktiv, мол-мулк солиғи ва Бизнес-ҳамжамият билан мулоқот: тадбиркорларга айрим енгилликлар эълон қилинди

 Очиқ мулоқотга бошқа манфаатдор шахслар ҳам таклиф этилган.

E-aktiv, мол-мулк солиғи ва Бизнес-ҳамжамият билан мулоқот: тадбиркорларга айрим енгилликлар эълон қилинди
Фото: «nalog.gov.ru»

Давлат идоралари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан учрашувларда профессионал ташкилотлар ва тадбиркорлар томонидан сўров ва таклифлар келиб тушаётгани муносабати билан Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилди.

E-aktiv дастурий маҳсулоти

Тадбиркорлик субъектларини дастурни қўллашга жалб қилиш 2022 йилда босқичма-босқич амалга оширилади. Бунда, 2022 йил 1 апрелдан E-aktiv дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарларга татбиқ қилинади (цемент, шиша, ёғоч ва паxта). 

Дастурни тажрибадаги 4 тоифа товарлар бўйича қўллаш натижаларидан келиб чиқиб, товарлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан босқичма-босқич кенгайтирилади.

Бунда, дастурни барча тоифадаги товарларга жорий этишни 2023 йил IV чоракда якунлаш режалаштирилмоқда.

2022 йил якунига қадар солиқ тўловчиларнинг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда товар ва хизматларнинг каталогини тўлиқ шакллантириш, содда ҳамда фойдаланиш учун қулай шаклда уларнинг базавий шартли бирликларини аниқлаш мақсадида тармоқлар бўйича ишчи гуруҳлар тузилади. 

«E-aktiv» дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик (тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно) ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат индентификация кодларини кўрсатганлиги учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмайди.

ҚҚС тўловчиларининг таҳлика-таҳлил автоматлаштирилган тизими бўйича

Аввал тақдим этилган уч ойлик даврга (2021 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар) қўшимча равишда солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:

  • раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТда тасдиқланмагани (омил #1);
  • ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги (омил #4);
  • солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам) (омил #6);
  • охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги (омил #14);
  • ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги (омил #15).

Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди;

солиқ тўловчиларининг вакиллари ва экспертлар билан биргаликда солиқ хавфи мезонларини (ҳолатларини) такомиллаштириш ва солиқ тўловчиларга уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

Мол-мулк солиғи

Солиқ кодексига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Таъкидланишича, ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилган.

Молия вазирлигида Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Кадастр агентлиги вакиллари иштирокида баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари билан учрашув ўтказилиб, баҳоловчилар мустақил баҳолаш ўтказилиши юзасидан солиқ тўловчилар томонидан кўтарилаёган масалаларни маълум қилдилар. Учрашув якунлари бўйича қуйидаги қўшимча қарорлар қабул қилинган:

  • солиқ тўловчи томонидан 2020-2021 йилларда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базасини аниқлаш учун қабул қилинади;
  • бунда, солиқ тўловчиларига ягона мол-мулк мажмуининг бир қисми ҳисобланган алоҳида (мустақил) турувчи бино ёки иншоотларни баҳолаш ҳуқуқи берилган.

Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчиларига агар объектнинг 1 квадрат/метри қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчига кўчмас мулк объектлари қийматини баҳолашни ўтказиш учун мустақил баҳоловчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилган. Бундай ҳолларда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

Сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.

Баҳоловчилар билан ҳамкорликда иш олиб бориш жараёнида энг кам қиймат татбиқ қилинмайдиган кўчмас мулк объектларининг рўйхати тўлдирилади.

Бизнес-ҳамжамият билан мулоқот

Бизнес-ҳамжамият билан мулоқотни давом эттириш борасида қабул қилинган чоралар ва янги дастурий маҳсулотлар бўйича Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан профессионал ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилади, шунингдек тадбиркорларнинг таклиф ва саволлари, шу жумладан солиқ органларига телеграм каналлари орқали келиб тушаётган таклифлари муҳокама қилиб борилади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоат кенгаши ишни янада фаол давом эттиради, унда кўриб чиқилаётган масалалар, шунингдек уларнинг натижалари оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказиб борилади.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан Савдо-саноат палатаси, Солиқ маслаҳатчилари палатаси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси аъзолари билан мунтазам учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур учрашувларнинг мақсади бизнес, профессионал ҳамжамият ва экспертлар билан уларни солиқ қонунчилиги соҳасида қизиқтираётган саволлар бўйича очиқ ҳамкорлик ва мулоқот қилиш ҳисобланади.

Солиқ тўловчилар buxgalter.uz сайти орқали ҳам ўз таклиф ва саволларини тақдим этиб боришлари мумкин, улар умумлаштирилгандан сўнг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Конструктив мулоқотнинг йўлга қўйилиши батафсил тушунтиришни талаб этувчи саволларни аниқлаш, шунингдек солиқ қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга имкон беради.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқлардаги расмий телеграм канал саҳифаларида солиқ қонунчилигидаги янгиликларни ёритиш, шунингдек солиқ тўловчиларида амалиётда юзага келадиган долзарб масалаларни тушунтириш бўйича ишлар давом эттирилади.

 Очиқ мулоқотга бошқа манфаатдор шахслар ҳам таклиф этилган.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди