Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда янги микрокредит ташкилоти фаолиятига рухсат берилди

Марказий банк бошқарувининг тегишли қарори чиқарилди.

Фото: ТАСС

Ўзбекистонда янги микрокредит ташкилоти фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий банк бошқарувининг қарорига билан Barqaror Sarmoya Group mikrokredit tashkiloti масъулияти чекланган жамиятига микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган.

Аввалроқ Тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Унга кўра, хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишининг олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.