Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Humo банкоматлари контактсиз ишлай бошлади

Энди нақд пулларни олиш учун картани NFC белгисига теккизиш ва ПИН-кодни киритиш кифоя.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистонда Humo тўлов тизимининг банкоматлари бутунлай контактсиз ишлай бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Humo банкоматлари худди терминаллар каби контактсиз ишлай бошлади. Энди нақд пулларни олиш учун картани NFC белгисига теккизиш ва ПИН-кодни киритиш кифоя.

Таъкидланишича, ҳозирда банкоматларни нақд пул олишнинг ушбу усулига улаш ишлари фаол олиб борилмоқда. 

«Банкоматдан контактсиз услубда фойдаланишдан аввал NFC сканер ёритилиб турганига ишонч ҳосил қилинг ва банкомат хизматидан фойдаланинг», дейилади хабарда.

Аввалроқ Uzcard ва Humo карталари терминаллари бирлаштирилиши ҳақида хабар берилганди.