Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистон сўми январь ойида мустаҳкамланишда давом этди

Савдо-ҳамкор давлатлар валюталари курси январь ойи давомида АҚШ долларига нисбатан турлича динамикани намоён этди.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистон сўмининг реал самарали алмашув курси индекси 2022 йилнинг январь ойида 2021 йил декабрь ойига нисбатан 0,8 фоизга мустаҳкамланди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан тақдим этилган реал самарали алмашув курси шарҳида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон сўмининг реал самарали алмашув курси индекси январь ойида 2021 йил мос даврига нисбатан 5,4 фоизга, базавий ой — 2018 йилнинг июнига нисбатан 6,3 фоизга мустаҳкамланган.

Инфографика: Марказий банк

Маълум қилинишича, январь ойида реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига, асосан, савдо-ҳамкор давлатлар валюта курсларининг қадрсизланиши, шунингдек, ички инфляция даражасининг савдо-ҳамкорларга нисбатан юқорилиги ҳисса қўшган.

2022 йилнинг январь ойидаги реал самарали алмашув курси индекси динамикасида:

  • оширувчи омиллар: савдо-ҳамкор давлатлар валюта курслари ўзгариши — 3,1 фоиз банд, ички инфляция — 0,9 фоиз банд, сўм алмашув курси — 0,3 фоиз банд;
  • пасайтирувчи омил: савдо-ҳамкор давлатлар инфляцияси — 3,5 фоиз бандни ташкил этди.

Савдо-ҳамкор давлатлар валюталари курси январь ойи давомида АҚШ долларига нисбатан турлича динамикани намоён этди.