Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Тижорат банклари январь ойи қанча валюта сотгани маълум бўлди

Банклар 464,2 миллион доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олган.

Фото: «catalog.hebroncci.org»

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь ойи тижорат банклари жисмоний шахсларга 613,6 миллион доллар миқдорида хорижий валюта сотди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 61 фоизга (231 миллион доллар) кўпдир. Бу ҳақда Марказий Банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида тижорат банклари жисмоний шахслардан 464,2 миллион доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 11 фоизга (44 миллион доллар) кўпдир.

Аввалроқ Марказий банкнинг рақамли валютаси ишлаб чиқилиши хабар қилинганди.