Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Илон Маск АҚШ расмийларини сўз эркинлигини чеклашга уринишда айблади

Миллиардернинг адвокатлари Маск ҳукуматнинг очиқ танқидчиси бўлиб қолаётгани учун таъқиб қилинаётганини илгари сурди.

Илон Маск АҚШ расмийларини сўз эркинлигини чеклашга уринишда айблади
Фото: The Wall Street Journal

Миллиардер Илон Маск АҚШ расмийларини сўз эркинлигини чеклашга уринишда айблади. Бу ҳақда The Verge миллиардер адвокатларининг Манхеттен федерал судига юборган хатига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, Илон Маск АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC) ўзига ва компаниясига нисбатан «чексиз» ва «доимий» тергов ўтказаётганидан шикоят қилган. Унинг адвокатлари SEC Маскни «таъқиб қилаётганини» илгари сурган, чунки тадбиркор «ҳукуматнинг очиқ танқидчиси бўлиб қолмоқда».

«SEC’нинг ҳаддан ташқари уринишлари [Маскнинг] ҳуқуқларини чеклашга қаратилганга ўхшайди», дейилади адвокатларнинг мактубда.

Адвокатлар, шунингдек, SEC суд жараёнини ҳал қилиш доирасида Маск ва компаниядан олинган 40 миллион долларни Tesla акциядорларига тўлаш ҳақидаги ваъдасини бажармаганини таъкидлаган. Мактуб SEC’нинг Маскга қарши даъвоси бўйича суд мажлисига раислик қилган судья Элисон Натанга қаратилган.

Қайд этилишича, 2018 йилда SEC миллиардерни Twitter’даги хабар учун судга берган. Маск Tesla инвесторларидан акцияларни 420 доллардан сотиб олиб, компанияни хусусийлаштирмоқчилигини ёзган. SEC бизнесмен бу пости билан Tesla инвесторларини алдаган, деб ҳисоблади. Миллиардер комиссия билан музокаралар олиб бориб, компания директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этишга ва 40 миллион доллар жарима тўлашга рози бўлган.

«Маск ва Tesla SEC билан битим тузиш ниҳоят регулятор томонидан таъқибга чек қўйишига умид қилган эди, аммо бу содир бўлмади», — деб таъкидлаган миллиардернинг адвокатлари.

Маълумотларга кўра, Америка регулятори аллақачон Tesla’ни Маскнинг Twitter’дан фойдаланиши келишув битими шартларини бузаётгани, унга кўра у постларни комиссия келишиб олиши кераклиги ҳақида икки марта огоҳлантирган. Февраль ойи бошида SEC Tesla’га Маскнинг твитлари билан боғлиқ яна бир чақирув қоғозини юборган.

Маскнинг ўзи Twitter’да SEC’ни бир неча бор танқид қилган. 2018 йил 4 октябрдаги нашрида миллиардер бошқарма қисқартмасини Shortseller Enrichment Commission (Шорт-селлерларни бойитиш комиссияси) деб талқин қилган, бу билан регуляторнинг ҳаракатлари Tesla акцияларининг тушишига пул тикувчи инвесторлар фойдасига ишлашини назарда тутган.

Аввалроқ Маскнинг компанияси ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлгани ҳақидаги айбловларни рад этгани хабар қилинганди. Шунингдек, Илон Маск Tesla’нинг 5,7 миллиард долларлик акцияларини хайрия қилгани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди