Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Маскнинг компанияси ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлгани ҳақидаги айбловларга жавоб берди

Neuralink саккизта маймун эвтаназия қилинганини тан олди.

Маскнинг компанияси ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлгани ҳақидаги айбловларга жавоб берди
Фото: «sciencetechniz.com»

Илон Маскнинг Neuralink компанияси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани ҳақидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Маълум қилинишича, миллиардер Илон Маскнинг неврологик касалликларни даволаш учун мияга имплантация қилинадиган чипларни ишлаб чиқарувчи Neuralink компанияси тажрибалар давомида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани ҳақидаги айбловларни рад этган.

«Ҳозирда барча янги тиббий асбоблар ва даволаш воситалари одамларда ахлоқий жиҳатдан синовдан ўтказилишидан олдин ҳайвонларда синовдан ўтказилиши керак. Neuralink эса бу борада ягона эмас», дейилади компания баёнотида.

Аввалроқ, тиббий тадқиқотларда ҳайвонлардан фойдаланишга қарши бўлган АҚШнинг Масъулиятли тиббиёт бўйича шифокорлар қўмитаси АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Neuralink ва федерал приматлар тадқиқот марказини бошқарадиган Девисдаги Калифорния университети устидан шикоят қилганди.

Ташкилот Маск компанияси ва университетни Ҳайвонларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаган. У ўз шикоятида «23 та маймун устида ўтказилган ўлимга олиб келувчи мия тажрибалари» ҳақида хабар берган. Ҳайвонлар фаолларининг таъкидлашича, макакалар якка-якка қафасларда сақланган, бош суягига пўлат штирлар қоқилган, миялари ишлатилган моддалар таъсирида вайрон қилинган ва кўпинча уларни тажрибадан олдин ҳам ўлдириб қўйган.

Шунингдек, қўмита Калифорниядаги Йоло округи судига университетни тадқиқот учун фойдаланилган маймунларнинг видео ва фотосуратларини чиқаришга мажбурлаш учун даъво аризаси билан чиққан.

«Ҳужжатлар шуни кўрсатадики, маймунларнинг миялари сифатсиз тажрибаларда шикастланган ва азоб чекиб, ўлишга қолдирилган. Нега Илон Маск ва университет ушбу даҳшатли зўравонлик акс этган фотосуратлар ва видеоларни оммадан яширишни хоҳлаётгани тушунарли», — дея қайд этган ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари.

Neuralink саккизта ҳайвон эвтаназия қилинганини тан олган: иккита маймун гистологик маълумотларни йиғиш учун эвтаназия қилинган ва олтитаси ветеринарларнинг хатоси сабабли. Хусусан, бир ҳолатда регулятор томонидан тасдиқланган био-елимдан фойдаланилгач, ҳайвоннинг ҳолати ёмонлашган; қурилма бир марта ишламай қолган ва тўрт марта имплант инфекцияга сабаб бўлган.

Маскнинг компанияси, ўз навбатида, ҳайвонлар билан барча ишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши, тиббий ва операциядан кейинги ёрдам эса фидойи ва малакали ветеринария ходимлари томонидан кўрсатилишини таъкидлаган.

Neuralink 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, у мия ва орқа мия жароҳатлари оқибатларини бартараф этиш учун имплантация қилинадиган чипни ишлаб чиқмоқда. 2021 йилнинг 1 февралида Маск маймуннинг миясига чип муваффақиятли ўрнатилгани ҳақида эълон қилиб, маймун «бахтли» эканини ва «дунёдаги энг яхши маймун хонаси»да яшашини таъкидлаган. 2022 йил январь ойида Neuralink имплантларни инсонда клиник синовлардан ўтказиш учун директор қидира бошлаган.

Аввалроқ Илон Маск Tesla’нинг 5,7 миллиард долларлик акцияларини хайрия қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Илон Маск космосни монополиялаш ҳақидаги айбловларга жавоб қайтаргани хабар қилинди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда