Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк Андижон вилоят бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Исаков Ойбек Сойибжонович тайинловга қадар Агробанкнинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фото: «Коммерсантъ»

Марказий банкнинг Андижон вилоят бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Исаков Ойбек Сойибжонович тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.

Маълумот учун, Исаков Ойбек Сойибжонович ушбу тайинловга қадар Агробанкнинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. У шунингдек Микрокредит банкнинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият олиб борган.

Республика Марказий Банк сайтида келтирилган маълумотларга кўра, Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида Э.Т. Усмонов ишлаб келаётган бўлган.

Аввалроқ Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов Ўзбекистоннинг рақамли валютаси ишлаб чиқилишини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.