Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Италияда январь ойидаги инфляция 1996 йилдан бери рекорд даражага етди

Мамлакатда инфляциянинг тезлашиши асосан энергия нархларининг кўтарилиши билан боғлиқ.

Фото: «militaryarms.ru»

Италияда январь ойидаги инфляция 1996 йилдан бери рекорд даражага етди. Бу ҳақда Италия статистика институти (ISTAT)нинг ҳисоботида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Италияда инфляция декабрь ойидаги 3,9 фоиздан январь ойида 4,8 фоизга ошган. ISTAT’нинг маълум қилишича, бу 1996 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

«Январь ойида инфляция кескин тезлашди ва 1996 йил апрелидан бери кузатилмаган даражага (+4,8 фоиз) етди», дейилади ҳисоботда.

Маълумотларга кўра, инфляциянинг тезлашиши асосан энергия нархларининг кўтарилиши билан боғлиқ. Шунингдек, мутахассислар 2022 йилда Италияда инфляция 3,4 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда.

Аввалроқ АҚШда январь ойидаги инфляция 40 йиллик рекордни янгилагани хабар қилинганди. Шунингдек, Буюк Британияда инфляция 30 йил ичидаги максимал даражага етгани ҳақида хабар берилди.