Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 10:30 · 11.02.2022

АҚШда январь ойидаги инфляция 40 йиллик рекордни янгилади

Инфляция маълумотлари эълон қилинганидан сўнг АҚШ фонд индекслари тушиб кетди.

АҚШда январь ойидаги инфляция 40 йиллик рекордни янгилади
Фото: Myseldon

АҚШда инфляция 40 йиллик энг юқори даражага етди. Бу ҳақда The Wall Street Journal АҚШ меҳнат департаменти маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, январь ойида АҚШда инфляция йиллик ҳисобда 7,5 фоизгача тезлашган ва 40 йил ичидаги энг юқори даражага етган. Охирги марта нархлар 1982 йилдан бери рекорд даражага кўтарилган, ўшанда АҚШ инфляцияси 7 фоизни ташкил қилган эди.

Автомобиллар, мебельлар ва маиший техника, шунингдек, узоқ муддат фойдаланиладиган бошқа товарлар нархларининг ошиши инфляция даражасига сезиларли таъсир кўрсатган. Шунингдек, инфляциянинг тезлашиши пандемия фонидаги талаб ва таклифнинг номутаносиблиги билан ҳам боғлиқ.

Аксарият иқтисодчилар корхоналарнинг мослашиши ва талабнинг нормаллашиши сабабли нархларнинг ошишини кутмоқда. Шу билан бирга, таъминот билан боғлиқ муаммолар қачон нархларга босимни юмшатиш учун етарли даражада енгиллашиши аниқ эмас.

Бундан ташқари, гўшт, тухум ва цитрус мевалари нархларининг барқарор ўсиши, шунингдек, энергия нархи ўсишининг заифлашуви белгилари қайд этилган. Таъкидланишича, нефть нархининг кескин ошиши бензин нархининг ҳам ошишига хизмат қилади.

«Ставкаларни ошириш таъминот занжири таранглигини ва ишчи кучи танқислигини бартараф этиш учун ҳеч қандай ёрдам бермайди. Лекин, иқтисодиётнинг бироз заифлашишига ҳисса қўшиши ва заифроқ ўсиш орқали талаб ҳамда таклифнинг мувозанатини тиклашга имкон бериши мумкин», — деган ING бош халқаро иқтисодчиси Жеймс Найтли.

Таъкидланишича, 2021 йили АҚШ ялпи ички маҳсулоти 5,5 фоизга ўсган, бу 1984 йилдан бери энг тез суръатдир. Бундай динамика кучли меҳнат бозори билан изоҳланади: сўнгги уч ойда иш берувчилар 1,6 миллион иш ўрни яратиб, иш ҳақини оширган. Бу, ўз навбатида, инфляциянинг ошишига ҳам олиб келиши мумкин. Декабрь ойида йиллик иш ҳақи ўсиши 4,5 фоизни ташкил этган — бу 2002 йилдан бери рекорд кўрсаткичдир.

Январь ойи охирида АҚШ Федерал захира тизими инфляция 2 фоиздан анча юқори даражада сақланиб қолса ва кучли меҳнат бозори шароити кузатилса ставкани оширишга тайёрлигини эълон қилган. АҚШ регулятори охирги марта ставкани 2018 йилда оширган эди.

Инфляция маълумотлари эълон қилинганидан сўнг АҚШ фонд индекслари тушиб кетган. Эрта савдоларда S&P 500 1,2 фоизга, Nasdaq Composite — 1,75 фоизга, Dow Jones Industrial Average эса 0,6 фоизга пасайган. Шу билан бирга, 10 йиллик ғазначилик бўйича даромадлилик 2,5 йил ичида биринчи марта қисқа муддатда 2 фоиздан ошган. Энг юқори чўққисида у 2,001 фоизга етган, лекин кейин 1,986 фоизга қайтган.

Аввалроқ Жо Байден давридаги АҚШ иқтисодиёти қанчалик ўзгаргани хабар қилинганди. Шунингдек, АҚШ иқтисодиёти 1984 йилдан бери энг юқори ўсишни қайд этгани ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди