Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 7:30 · 23.02.2022

Ўзбекистонда томорқа эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади

Субсидия 2026 йил 1 январгача омборхоналарни жиҳозлаш харажатларининг 30 фоизи шаклида тақдим этилади.

Ўзбекистонда томорқа эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади
Фото: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистонда томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳукумат қарори билан Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга кўра, томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга 2026 йил 1 январгача омборхоналарни жиҳозлаш харажатларининг 30 фоизи, бироқ 150 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

Бунда талабгорлар ҳар йили 1 апрелгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки «Агросубсидия» АТ орқали электрон ариза тақдим этади. Аризага кооперация асосида иш ташкил этилганлигини тасдиқловчи туман фермерлар кенгаши ва туман ҳокими ёрдамчиси тавсияномаси илова қилинади.

Шундан сўнг туман фермерлар кенгаши молия бўлими билан бирга 5 иш кунида ариза ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини, талабгорларнинг молиявий ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганади. Ҳар йили 15 апрелгача талабгорларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, республика ишчи гуруҳига тақдим қилинади.

Ҳар йили 20 апрелгача субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳи ҳудудлар ва туманлар кесимидаги манзилли рўйхатни таҳлил қилиб, умумлаштиради.

Субсидия объекти харид қилингандан сўнг манзилли рўйхатга киритилган талабгорлар субсидия олиш бўйича аризани зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ЯИДХП ёки «Агросубсидия» АТ орқали электрон шаклда юборади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида талабгорларнинг субсидия объекти жойига чиқиб ўрганилиб, хулоса расмийлаштирилади. Талабгорларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар ва маълумотлар 3 иш кунида республика ишчи гуруҳига тақдим этилади.

Сўнгра республика ишчи гуруҳи:

  • 5 иш кунида хулоса ва маълумотларни ўрганиб чиқади. Заруратга кўра талабгорларнинг таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
  • 3 иш кунида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиради.

Шунингдек, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси хулоса келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида талабгорлар билан шартнома тузади. Шартнома имзолангандан 3 иш кунида субсидия талабгорларнинг банкдаги асосий ҳисобварақларига UzASBO дастурий мажмуи орқали ўтказиб берилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим хўжаликларга ҳар бир гектар ер учун 8 миллион сўмдан субсидия берилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда томорқачиликни ривожлантириш миллий маркази ташкил этилгани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди