Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Тошкентдан Бокуга авиапарвозлар қайта тикланди

Парвозлар ҳафтада бир марта – сешанба кунлари амалга оширилади.

Фото: Ҳайдар Алиев аэропорти

Тошкент–Боку–Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 8 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси узоқ танаффусдан сўнг Бокуга ҳафталик қатновларни тикламоқда.

Парвозлар ҳафтада бир марта – сешанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

Тошкент–Боку
учиш соат 14:40, етиб бориш соат 16:35 (маҳаллий вақт билан)

Боку–Тошкент
учиш соат 17:35, етиб бориш соат 21:10 (маҳаллий вақт билан).

Аввалроқ Uzbekistan Airways Киевга парвозларни бекор қилгани хабар қилинганди.