Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025
Молия 15:00 · 11.03.2022

Ўзбекистон ва ЕТТБ ўтказган илк своп операциясида 20 млн доллар давлат қарзи миллий валютага ўгирилди

Операция Ўзбекистонга хорижий валютада кредит олишда валюта рискларини камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва ЕТТБ ўтказган илк своп операциясида 20 млн доллар давлат қарзи миллий валютага ўгирилди
Фото: «glavportal.com»

Молия вазирлиги Ўзбекистон номидан Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки (ЕТТБ) билан 7 март куни 20 миллион долларлик илк синов своп операциясини амалга оширди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Своп битимлари молиявий рискларни бошқариш учун ишлатиладиган молиявий инструмент ҳисобланади. Валютавий своп битими своп турларидан бири бўлиб турли валютадаги қарзларни валюта рискидан ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.

Ушбу операция Ўзбекистонга хорижий валютада кредит олишда валюта рискларини камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда. Банк бу орқали Молия вазирлиги томонидан маҳаллий деривативлар саноатини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган қадамларни қўллаб-қувватлайди.

Дастлабки босқичда, Нидерландиянинг TCX фонди ва ЕТТБ техник кўмагида халқаро молия институтлари ва банклар билан своп операцияларини амалга ошириш юзасидан тажриба алмашинилди. Шунингдек, 2021 йил 29–30 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро иқтисодий форум доирасида бир қатор хорижий молия ташкилотлари, жумладан, АҚШнинг JP Morgan Chase банки, ICBC Standard Bank, ва TCX фонди билан ўзаро келишувларга ҳам эришилди.

Молия вазирлиги мазкур битимда Халқаро своп ва деривативлар ассоциацияси (ISDA) бош келишуви бўйича Dentons халқаро юридик компаниясидан ижобий ҳуқуқий хулоса олганини таъкидламоқда.

Своп битими бўйича энг яхши нарх таклиф қилган ЕТТБ билан ISDA бош келишуви имзоланди ва Осиё тараққиёт банкидан хорижий валютада жалб қилинган қарз маблағларининг 20 миллион доллар қисми бўйича своп операциясини амалга оширилди. Яъни ушбу илк синов своп операцияси орқали 20 миллион доллардаги давлат қарзи миллий валютадаги қарзга ўгирилди.

Ушбу своп операциянинг стратегик жиҳати қуйидагилардан иборат:

  • илк синов своп операцияси Ўзбекистон молия бозорида, хусусан, давлат ва хусусий сектор томонидан жалб қилинаётган ташқи қарз маблағларининг хорижий валюта рискларини самарали бошқаришда халқаро контрагентлар билан деривативлардан фойдаланишга йўл очиб беради;
  • хориждан миллий валютада инвестиция жалб қилиш имконияти мураккаблиги ва чекланганлигини ҳисобга олганда, чет эл валютасидаги инвестицияларни дериватив инструментлар орқали сўмга ўгириш муқобил восита вазифасини бажаради;
  • деривативлар бозорини ривожланиши Ўзбекистон капитал бозорида молиявий рискларни самарали бошқаришга, хорижда эса сўмдаги актив ва мажбуриятларни тўғри баҳоланишига ҳамда миллий валюта бозорини шакланишига хизмат қилади.

Қайд этилишича, халқаро контрагентлар билан дериватив инструментлардан кенг фойдаланиш мақсадида, Молия вазирлиги ЕТТБ билан биргаликда «Дериватив ва репо транзакциялари қонунчилигини яратиш» лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, TCX фонди ўзбек сўмига хорижда бозор яратиш ҳамда Ўзбекистонда молиявий инструментлар бўйича тажриба ва молиявий саводхонликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирди.

Аввалроқ ЕТТБ делегацияси Марказий банк раҳбарияти билан пул бозорининг ривожланишини муҳокама қилганди. Шунингдек, ЕТТБ 2021 йил Ўзбекистонга қанча сармоя киритгани ҳақида хабар берилди.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда