Россияга доллар банкнотларини етказиб бериш тақиқланди. АҚШ президенти Жо Байден Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги фармонни имзолади.
Янги санкцияларга қуйидагилар киради:
- «Россия ҳукумати ёки Россияда жойлашган ҳар қандай шахсга» доллар қийматидаги банкнотларни АҚШдан тўғридан-тўғри ёки билвосита экспорт, реэкспорт қилиш, сотиш ёки етказиб беришни тақиқлаш;
- Россия иқтисодиётининг ҳар қандай соҳасига инвестиция киритишни тақиқлаш;
- Россиядан спиртли ичимликлар, носаноат олмослари ва денгиз маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаш;
- Россияга ҳашаматли товарларни этказиб беришни тақиқлаш.
Охирги бандга ҳашаматли соатлар, автомобиллар, кийим-кечак, спиртли ичимликлар, заргарлик буюмлари ва бошқа товарларга тегишли бўлиб, уларнинг АҚШдан Россияга экспорти йилига қарийб 550 миллион долларга баҳоланади.


