Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

Регулятор иқтисодий ўсиш салоҳиятини 6−7 фоиз деб баҳоламоқда, бироқ бу прогноз юқори томонга қайта кўриб чиқишга имкон беради.

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

Сўнгги чоракларда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатлари салоҳиятли даражадан юқори бўлмоқда, бу эса иқтисодиётда қизиб кетиш аломатлари мавжудлигидан далолат беради. Бу ҳақда 29 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаменти директори Самиғжон Иноғамов маълум қилди.

Унинг тушунтиришича, иқтисодий салоҳият деганда мавжуд ишлаб чиқариш имкониятлари доирасида таъминланиши мумкин бўлган иқтисодий ўсиш суръати назарда тутилади.

«Агар амалдаги иқтисодий ўсиш ушбу салоҳиятли даражадан юқори бўлса, бу иқтисодиётда қизиб кетиш аломатлари мавжудлигини англатади. Биз бу ҳақда пул-кредит сиёсати шарҳларида ҳам мунтазам тушунтириш бериб келмоқдамиз. Сўнгги чоракларда иқтисодий ўсиш ўзининг салоҳиятли даражасидан юқори шаклланмоқда. Бу иқтисодиётда қизиб кетиш аломатлари борлигини кўрсатади», — деди Самиғжон Иноғомов.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон иқтисодиёти 8,7 фоизга, биринчи ярим йиллик якунларига кўра эса 8,5 фоизга ўсган. Регулятор йил якуни бўйича иқтисодий ўсиш 7,5−8 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда. Қайд этилишича, бу кўрсаткич аввалги йилларга нисбатан анча юқори ҳисобланади.

Шу билан бирга, Марказий банк иқтисодиётнинг салоҳиятли ўсиш суръатини 6−7 фоиз деб баҳоламоқда. Ушбу баҳолаш 2025 йил якунлари бўйича шакллантирилган.

«Жорий йил якунлари бўйича иқтисодиёт салоҳияти даражаси қайта кўриб чиқилади. Катта эҳтимол билан у юқори томонга қайта баҳоланади. Биз 2025 йил якунлари бўйича ўсиш салоҳиятини 6−7 фоиз деб айтганимизда, аввалги йилларда бу салоҳият янада паст бўлганини ҳам ҳисобга олиш керак. Агар иқтисодий ўсиш инфляцияга сезиларли таъсир кўрсатмаса, унда ушбу салоҳият оширилиши мумкин», — деди Иноғомов.

МБ 9−10 фоизлик ўсишга эришиш мумкин деб ҳисоблайди

Қатъий пул-кредит сиёсати шароитида иқтисодий ўсиш суръатини 9−10 фоизга етказиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Самиғжон Иноғомов бундай кўрсаткич Ўзбекистон учун ғайриоддий ёки эришиб бўлмайдиган даража эмаслигини таъкидлади.

«Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, 9−10 фоизлик ўсиш ғайриоддий ёки эришиши қийин бўлган даража эмас. Бу мутлақо реал иқтисодий ўсиш суръатидир», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда иқтисодий ўсиш суръатларининг тезлашиши инфляциянинг пасайиши билан бир вақтда кузатилмоқда. Бу эса иқтисодиётнинг салоҳиятли имкониятлари кенгайиб бораётганидан далолат бериши мумкин.

«Агар юқори иқтисодий ўсиш иқтисодиёт салоҳиятининг кенгайиши ҳисобига таъминланса, у инфляцияга салбий таъсир кўрсатмайди», — деди Марказий банк вакили.

Иноғомовнинг фикрича, ўрта муддатли истиқболдаги энг муҳим вазифалардан бири — иқтисодий ўсишни жадаллаштириш учун иқтисодиёт салоҳиятини оширишдир.

«Яъни инвестициялар самарадорлигини таъминлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш зарур. Таклиф омилларини қўллаб-қувватлаш орқали нархларга босимни мувозанатлаштириш мумкин. Иккинчи муҳим йўналиш — меҳнат унумдорлигини ошириш. Меҳнат унумдорлигининг ўсиши бир вақтнинг ўзида ҳам юқори иқтисодий ўсиш суръатларини, ҳам паст инфляцияни таъминлаш имконини беради», — деди у.

Ялпи талаб юқорилигича қолмоқда

Марказий банк вакилининг маълум қилишича, иқтисодиётда ялпи талаб ҳали ҳам жуда фаол бўлиб, йилнинг иккинчи ярмида ҳам юқори суръатларда сақланиб қолиши кутилмоқда.

«Бунга, бир томондан, юқори истеъмол талаби, иккинчи томондан эса бюджет харажатларининг оширилиши сабаб бўлмоқда. Бу ҳам ялпи талабга муайян босим кўрсатмоқда… Иқтисодиётда талаб омиллари ҳали ҳам устун бўлиб қолмоқда, бу эса Марказий банкни қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолишга мажбур қилмоқда. Яъни ушбу омиллар босқичма-босқич мувозанатга келиши билан пул-кредит шароитларининг қатъийлик даражаси ҳам аста-секин юмшатилади», — деди у.

Фискал стратегияга мувофиқ, бюджет харажатларининг кўпайиши асосан инфратузилма дастурларини жадаллаштириш ва инвестициялар ҳажмини оширишга йўналтирилган. Марказий банк ушбу харажатларнинг таъсирини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда ўрганмоқда.

Марказий банк вакилининг тушунтиришича, қисқа муддатда қўшимча бюджет харажатлари талабни ва инфляция босимини кучайтириши мумкин. Бироқ кейинчалик инфратузилмага йўналтирилган инвестициялар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиради ва шу орқали нархларга босимни пасайтиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиёти 8,5 фоизга ўсди. Бироқ президент 21 июль куни ўтказилган йиғилишда 40 миллион аҳоли турмуш даражасини сезиларли яхшилаш учун иқтисодий ўсиш суръатлари 9−10 фоизга етиши лозимлигини таъкидлаган эди. У вазирлар ва ҳокимлардан ҳисоботлар билан чекланмасдан, аниқ захиралар ва амалий натижаларни кўрсатишни талаб қилди.

Ўтган йил охирида Халқаро валюта жамғармаси миссияси ҳам Ўзбекистонни олтиндан тушаётган даромадлар ҳисобига давлат харажатларининг кескин ўсишини чеклашга чақирган эди. Акс ҳолда, бу иқтисодиётнинг ва аллақачон юқори бўлган талабнинг «қизиб кетиши»га олиб келиши мумкинлиги қайд этилган. Шунингдек, жорий иқтисодий вазият ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда эҳтимолий ташқи зарбаларга бардошлиликни ошириш учун «хавфсизлик ёстиқчаси»ни шакллантиришга қулай имконият экани таъкидланган.

Иқтисодиётнинг «қизиб кетиши» нима?

«Қизиб кетиш» — иқтисодиётда талаб мамлакатнинг уни қондириш имкониятларидан (ишлаб чиқариш қувватлари, меҳнат ресурслари, инфратузилма) тезроқ ўсадиган ҳолатдир.

Бошқача айтганда, талаб мамлакат ишлаб чиқара оладиган товарлар ёки кўрсата оладиган хизматлар ҳажмидан ошиб кетса, иккита асосий муаммо юзага келади:

  • Инфляция. Ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар талабни ўз вақтида қондира олмагани учун нархларни оширади. Бу эса инфляциянинг кучайишига олиб келади.
  • Валюта курсининг мустаҳкамланиши. Импорт товарлари ва хизматларига талаб юқори бўлган шароитда миллий валюта — сўм реал ифодада (ички инфляция, савдо ҳамкорлари инфляцияси ва номинал валюта курси динамикаси ҳисобга олинганда) мустаҳкамланиши мумкин. Бу эса маҳаллий экспортчиларга салбий таъсир қилади, чунки уларнинг маҳсулотлари ташқи бозорларда қимматлашиб, рақобатбардошлиги пасаяди.

ХВЖ миссияси фикрича, ҳукумат, жумладан, олтиннинг юқори нархи ҳисобидан тушган режалаштирилмаган қўшимча даромадларни ортиқча сарфласа, иқтисодиётнинг «қизиб кетиши»ни янада кучайтириши мумкин. Агар ҳукумат янги йирик харажатлар дастурлари ёки имтиёзли кредитлаш дастурларини ишга туширса, бу бозорга янада кўпроқ маблағ кириб келишига ва аллақачон юқори бўлган талабнинг янада ошишига олиб келади. Натижада эса Марказий банк жиловлашга ҳаракат қилаётган инфляциянинг янада тезлашишига сабаб бўлиши мумкин.

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:20 · 30.07.2026
Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Янгиликлар 15:13 · 29.07.2026
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 11:12 · 29.07.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:27 · 29.07.2026
Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди
Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин
Янгиликлар 9:07 · 29.07.2026
Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин
500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади
Янгиликлар 17:10 · 28.07.2026
500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади