Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Халқаро валюта жамғармаси расмийси Жанубий Корея Марказий банкига раҳбар бўлди

Янги раҳбар иккинчи муддати март ойида тугайдиган Ли Чжу Ёлнинг ўрнини эгаллайди.

Фото: CGTN

Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Осиё-Тинч океани департаменти директори Ли Чхан Ён Жанубий Корея Марказий банки раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат Президенти девонхонаси баёнотига таяниб MarketWatch хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Чхан Ён бу лавозимда иккинчи муддати март ойида тугайдиган Ли Чжу Ёлнинг ўрнини эгаллайди.

Таҳлилчилар раҳбариятнинг ўзгариши Корея банкида пул-кредит сиёсати курсини ўзгартиришини кутмаяпти. Регулятор 2021 йил август ойидан бери ставкаларни уч марта оширди ва юқори инфляция шароитида кейинги ўсишлардан дарак бермоқда.

Маълумот ўрнида, Ли Чхан Ён Сеул миллий университетини тамомлаган ва Ҳарвард университетида иқтисод фанлари номзоди даражасига эга. 2014 йилда ХВЖга қўшилишдан олдин у Осиё тараққиёт банкида катта иқтисодчи бўлган.

Аввалроқ Жанубий Корея Россия Марказий банки билан молиявий операцияларни тўхтатгани хабар қилинганди.