Жанубий Корея Россия Марказий банки билан молиявий операцияларни тўхтатди
Аввалроқ Жанубий Корея Россиянинг етти банкига қарши санкцияларга қўшилган эди.

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги республика Россия Марказий банки билан молиявий операцияларни тўхтатиб қўйишини маълум қилди.
Корея ҳукумати, шунингдек, мамлакат ТИВ томонидан эълон қилинган ҳужжатларга кўра, Россиянинг айрим банкларини SWIFT тизимидан ўчириш бўйича зарур чораларни кўради.
Ҳужжат Корея ҳукумати мамлакатда Россия давлат облигациялари савдосини тўхтатиб қўйишни ҳам тавсия қилишини кўрсатмоқда. Расмийлар ўз «қадам»лари ҳақида вазирликлар билан келишилган ҳолда батафсилроқ маълумот беради.
Бундан ташқари, улар ўз қарорларини зудлик билан АҚШнинг санкциялар киритиш режаларини илгари қўллаб-қувватлаган барча мамлакатларга етказади.
Шунингдек, Жанубий Корея Россиянинг етти банкига қарши санкцияларга қўшилган эди.
Европа Иттифоқи Россиянинг Украинадаги «ҳарбий амалиёти»га жавобан Россия банкларини SWIFT’дан узиб қўйганди.






