Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Сурхондарёда корхона раҳбари «Алоқабанк»нинг 220 минг доллар кредитини ўзлаштириб юборди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти Музработ туманида корхона раҳбари «Алоқабанк»нинг 220 минг доллар кредитини ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан «Алоқабанк»нинг Сурхондарё ҳудудий марказининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «T.Y.E.» МЧЖ собиқ раҳбари И.С. МЧЖга «Алоқабанк» вилоят филиали томонидан «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда айланма маблағини тўлдириш» учун ажратилган 220 минг доллар кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб юбориб, талон-торож қилгани аниқланган.

Шунингдек И.С. банк филиали масъул шахслари билан тил бириктириб, аслида баҳоси 737,8 миллион сўм бўлган бинонинг нархини сунъий равишда оширган ҳолда 2,5 миллиард сўмга ўзаро келишув далолатномасига асосан гаров таъминоти сифатида қўйиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани маълум бўлган.

Тахкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.