Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 14,51 сўмга пасайиб, 11 минг 370,56 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 14,51 сўмга тушиб, 11 минг 370,56 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 408,69 сўмга баҳоланиб, 90,98 сўмга пасайди. Шунингдек, 1 рубль 135,77 сўм этиб белгиланиб, 1,30 сўмга тушди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 7 апрель, пайшанба кунидан кучга киради.


