Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди

1 АҚШ долларининг расмий курси 17,82 сўмга тушди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 17,82 сўмга пасайиб, 11 минг 344,69 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 17,82 сўмга тушиб, 11 минг 344,69 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 331,68 сўмга баҳоланиб, 44,37 сўмга пасайди. 

Шунингдек, 1 рубль 147,94 сўм этиб белгиланиб, 0,85 сўмга кўтарилди.

Инфографика: Kommers.uz

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 11 апрель, душанба кунидан кучга киради.