Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Россияда биржа орқали чет эл валютасини сотиб олганлик учун комиссия бекор қилинади

Марказий банк банкларга 2022 йил 9 апрелдан бошлаб фақат кассага келган хорижий валютани фуқароларга сотишга рухсат берди.

Фото: Россия Марказий банки

Россия Марказий банки 11 апрелдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслардан Москва биржасида брокерлар орқали АҚШ доллари, евро ва фунт стерлинг сотиб олганлик учун 12 фоизлик комиссияни бекор қилади. Бу ҳақда регулятор маълум қилди.

Россиянинг Украинага ҳужуми бошланиши туфайли рублнинг 20 йил ичида рекорд даражада қадрсизланиши фонида, Марказий банк брокерларга фуқароларнинг доллар, евро ва фунт-стерлинг сотиб олиш буйруғини бажаришда камида 30 фоиз комиссия ундиришни буюрди.

Эртаси куни регулятор комиссияни 30 фоиздан 12 фоизгача пасайтирди ва уни юридик шахслар учун ҳам тааллуқли этиб белгилади.

Бундан ташқари, Марказий банк банкларга 2022 йил 9 апрелдан бошлаб фақат кассага келган хорижий валютани фуқароларга сотишга рухсат берди.

Шунингдек, жисмоний шахсларга яна ўз ҳисобварақларидан нафақат доллар, балки еврони ҳам ечиб олишлари мумкин, бироқ 10 минг доллар эквивалентидаги максимал миқдор бўйича чеклов сақланиб қолмоқда.