Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда айрим шахслар учун даромад солиғи пасайтирилди

Хорижий давлатлар фуқаролари учун даромад солиғи 20 фоиздан 12 фоизга туширилди.

Ўзбекистонда хорижий давлатлар фуқаролари учун даромад солиғи 20 фоиздан 12 фоизга туширилди. Президентнинг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Молия вазирлигининг 2022 йил 1 майдан бошлаб норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадлари (дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлардан ташқари) бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 12 фоиз миқдорида белгилаш ҳақидаги таклифи маъқулланди.

Таъкидланишича, Молия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Солиқ кодексига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Шунингдек, 2022 йил якунига қадар Ўзбекистон резидентлари ёки норезидентлари бўлган мижозлар учун уларнинг шахсий иштирокисиз қимматли қоғозлар учун депо ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имконияти яратилади.

Аввалроқ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиздан 1,5 фоизга, қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан 4 фоиздан 3 фоизга камайтирилганди. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мулкида бўлган мол-мулк эса солиқ солишдан озод этилиши маълум қилинган.