Ўзбекистондаги айрим банк иловаларида HUMO карталари орқали тўлов операцияларини амалга оширишнинг имкони бўлмаяпти. Компания бу бўйича расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, бир қатор банк иловаларида HUMO карталари билан ишлашда узилишлар кузатилмоқда.
«Бу муаммо яқин вақтларда ҳал қилинади. Шу билан бирга, ушбу муаммо барча мобиль иловаларга таъсир қилмаганини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, терминал ва банкоматлар одатдагидек ишламоқда.
Бу HUMO тўлов тизими бўйича кузатилган яқин орадаги биринчи носозлик эмас. 5 апрель куни ҳам HUMO терминаллари ва тўлов иловалари вақтинча чекланганди. Компания буни «терминалларни HUMO процессингига улашда қисқа муддатли қийинчиликлар юзага келгани» билан изоҳлаганди.


