Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тасдиқланди

Аудитнинг халқаро стандартлари жами 48 та бўлиб, барчаси Ўзбекистон ҳудудида тан олинади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Халқаро бухгалтерлар федерациясининг (ХБФ) Аудит ва ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаши (IAASB) томонидан эълон қилинадиган аудитнинг халқаро стандартлари ҳамда сифат назоратининг халқаро стандартлари, таҳлилий текширувларнинг халқаро стандартлари, ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари, турдош хизматларнинг халқаро стандартлари аудиторлик фаолияти стандартлари ҳисобланади.

Маълумот учун, аудитнинг халқаро стандартлари жами 48 та бўлиб, барчаси Ўзбекистон ҳудудида тан олинади. Молия вазирининг буйруғи билан Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (21 та АФМС) ўз кучини йўқотган.

Қарор билан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш белгиланди:

  • ХБФ билан аудитнинг халқаро стандартларидан давлат тили ва бошқа тиллардаги фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун шартнома тузиш;
  • АХС давлат тилига таржима қилиш учун унинг инглиз тилидаги матнини ХБФдан расмий равишда қабул қилиш;
  • АХС матнини давлат тилига таржима қилиш;
  • таржима қилинган АХС матнини аудиторлик ташкилотлари, экспертлар, илмий ва педагогик жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиш;
  • АХСнинг давлат тилидаги матнини ушбу аудитнинг халқаро стандартларининг инглиз тилидаги матнига мувофиқлигини кўриб чиқиш;
  • таржима қилинган АХСни таржима қилиш тартибига мувофиқлигини тасдиқлаш учун ХБФга юбориш ва тасдиғини олиш;
  • Ўзбекистон ҳудудида аудитнинг халқаро стандартларини амалга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • давлат тили ва бошқа тилларга таржима қилинган АХСни веб-сайтда эълон қилиш.

Аввалроқ Молия вазирлиги ACCA билан ҳамкорликда сертификатланган бухгалтерлар сонини ошириши ҳақида хабар берилганди.