Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 41,80 сўмга тушиб, 11 минг 260,28 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 41,80 сўмга пастлаб, 11 минг 260,28 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 167,86 сўмга баҳоланиб, 167,23 сўмга тушган.

Шунингдек, 1 рубль 143,53 сўм этиб белгиланиб, 1,59 сўмга кўтарилган.


