Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк департаменти бўлим бошлиғи Мадина Татаева вафот этди

Мадина Татаева 25 йилдан ортиқ вақт давомида Марказий банкда фаолият олиб борган. 

Фото: Марказий банк

Марказий банкнинг Кадрлар билан ишлаш департаменти бўлим бошлиғи Мадина Татаева вафот этди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жамоаси Марказий банкнинг Кадрлар билан ишлаш департаменти бўлим бошлиғи Татаева Мадина Илёсовнанинг бевақт вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Мадина Татаева 25 йилдан ортиқ вақт давомида Марказий банкда фаолият олиб борган. 

«У жонкуяр, фидойи ва талабчан, ҳамкасблари орасида алоҳида ҳурмат қозонган инсон эди. Мадина Илёсовнанинг ёрқин хотираси ҳамиша касбдошлари қалбида яшайди», дея таъзия билдирган Марказий банк.

Аввалроқ Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти илмий кенгаши раиси Эдвард Ртвеладзе вафот этгани ҳақида хабар берилганди.