Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун тушди

1 АҚШ долларининг расмий курси 21,81 сўмга тушди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 21,81 сўмга пасайиб, 11 минг 200,06 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 21,81 сўмга тушиб, 11 минг 200,06 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 887,74 сўмга баҳоланиб, 105,07 сўмга пасайди.

Шунингдек, 1 рубль 151,27 сўм этиб белгиланиб, 0,16 сўмга тушди.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 28 апрель, пайшанба кунидан кучга киради.