Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда «декрет» тўловларининг бир қисмини давлат тўлаб беради

Мутасаддиларга 1 августга қадар «декрет» пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистонда 2022 йил сентябрдан бошлаб «декрет» тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда ишчи-ходимларнинг самарали фаолияти учун 3 та асосий ижтимоий масалада (касаллик, ишсиз қолиш, ҳомиладорлик) босқичма-босқич кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилиши таъкидланган.

Мисол учун, норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилмоқда.

«Сабаби, кўплаб иш берувчилар ҳомиладорлик нафақасини тўлашда ортиқча харажат қилмаслик учун аёлларни расмий ишга олмасликка ҳаракат қилади. Бу борада 2022 йил сентябрдан бошлаб ‘декрет’ тўловларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда», деб ёзади Президент матбуот хизмати.

Мазкур ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага жорий йилда бюджетдан 170 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга 1 августга қадар «декрет» пулларини тўлаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш топширилди.

Аввалроқ 1 майдан пенсия ва нафақалар 12 фоизга оширилиши маълум қилинганди.