Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 16,66 сўмга пасайиб, 11 минг 115,90 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 16,66 сўмга тушиб, 11 минг 115,90 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 750,62 сўмга баҳоланиб, 47,67 сўмга пастлади.

Шунингдек, 1 рубль 167,34 сўм этиб белгиланиб, 2,49 сўмга тушди.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 7 май, шанба кунидан кучга киради.


