Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль рекорд даражага кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 18,71 сўмга тушди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 18,71 сўмга пасайиб, 11 минг 165,92 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 18,71 сўмга тушиб, 11 минг 165,92 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 642,70 сўмга баҳоланиб, 171,62 сўмга пастлади.

Шунингдек, 1 рубль 170,08 сўм этиб белгиланиб, 6.02 сўмга ошди. Охирги марта рублнинг расмий курси 6 май куни рекорд даража — 169,83 сўмга етганди.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 13 май, жума кунидан кучга киради.