Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси тушди, рубль яна кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 15,78 сўмга тушди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 15,78 сўмга пасайиб, 11 минг 150,14 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 15,78 сўмга тушиб, 11 минг 150,14 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 567,16 сўмга баҳоланиб, 75,54 сўмга пастлади.

Шунингдек, 1 рубль 172,50 сўм этиб белгиланиб, 2,42 сўмга ошди. Охирги марта рублнинг расмий курси 12 май куни рекорд даража — 170,08 сўмга етганди.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 16 май, душанба кунидан кучга киради.