Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда доллар ва рублнинг расмий курси тушди

1 АҚШ долларининг расмий курси 19,65 сўмга тушди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 19,65 сўмга пасайиб, 11 минг 145,21 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 19,65 сўмга тушиб, 11 минг 145,21 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 674,61 сўмга баҳоланиб, 45,29 сўмга кўтарилди.

Шунингдек, 1 рубль 172,79 сўм этиб белгиланиб, 0,58 сўмга тушди. Охирги марта рублнинг расмий курси 16 май куни рекорд даража — 173,37 сўмга етганди.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 18 май, чоршанба кунидан кучга киради.