Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади

Базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўм этиб белгиланди.

Фото: Kommers.uz

Ўзбекистонда 2022 йил 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. Бу бўйича Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 июндан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 минг сўм этиб белгиланди. Ҳозирда бу 822 минг сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўм этиб белгиланди. Ҳозирда бу миқдор 270 минг сўм ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўланишини айтганди.

Шунингдек, иш танлашда ўзбекистонликларни энг кўп нима қизиқтириши ҳақида маълумот берилган.