Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди

Топ-10 тижорат банкларининг юқори фоиз ставкалари бўйича навбатдаги мониторинг ўтказилди.

Фото: Марказий банк

Ўзбекистон тижорат банкларидаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 21,7 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Банк тизимидаги топ-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича навбатдаги мониторинг текшируви ўтказилган. Аниқланишича, 2022 йил 1 май ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 21-23 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,7 фоизни ташкил қилган.

Маълум қилинишича, аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинган.

Алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳоказолар) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 2022 йил 1 январь ҳолатида 20–22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилган.