Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди

1 АҚШ долларининг расмий курси 10,19 сўмга тушди, рубль рекорд даражага етди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10,19 сўмга пасайиб, 11 минг 84,90 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 10,19 сўмга тушиб, 11 минг 84,90 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 836,46 сўмга баҳоланиб, 85,65 сўмга кўтарилди.

Шунингдек, 1 рубль 190,38 сўм этиб белгиланиб, 3,36 сўмга ошди. Охирги марта рублнинг расмий курси 20 май куни рекорд даража — 187,02 сўмга етганди.

Инфографика: Марказий банк

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 24 май, сешанба кунидан кучга киради.