Мамаризо Нурмуродов Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси этиб қайта тайинланди Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Сенатнинг 26-ялпи мажлисида Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раисини тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Юқори палата Мамаризо Нурмуратовни Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Маълумот учун, Мамаризо Нурмуродов 2017 йилда Марказий банк раиси этиб тайигланганди.
У 1977 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йилда Ленинград молия-иқтисод институтини тамомлаган. 1982-1985 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланган. 1985-1988 йилларда Москва молия институтида аспирантурада таҳсил олган ва иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олган.
Нурмуродов 1989-1993 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти ва Тошкент молия институтида доцент лавозимларида ишлаган. 2000-2004 йилларда Ўзбекистон молия вазири лавозимида ишлаган.
Шунингдек, 2004-2006 йилларда Самарқанд вилоятини бошқарган. 1993-2000 йилларда Илмий тадқиқотлар маркази директори, Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари, раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2006—2017 йилларда Марказий банк раиси маслаҳатчиси бўлган.


