Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда айрим шахсларга коммунал хизматлар учун компенсация тўланиши мумкин

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши ҳам мумкин.

Фото: РБК

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга мухтож шахсларга коммунал хизматлар учун компенсация тўлаш режалаштирилмоқда. Молия вазирлиги томонидан «Уй-жой-коммунал хизматлар учун компенсация тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

Ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилиши режалаштирилмоқда. Ҳар ойлик компенсация тўлови пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизини ташкил қилади.

Низом лойиҳасида имтиёз олувчилар тоифаси ва компенсация тўлови миқдорлари, шунингдек тўлов тўлаш тартиби ва муддатлари назарда тутилган. 

Хусусан, компенсация тўловлари нафақа олиш-олмаслигидан, ишлаш-ишламаслигидан қатъи назар, бундай тўловни олишга ҳақли бўлган шахсларга тўланади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши ҳам мумкин.

Ҳужжат Президентнинг 28 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.