Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Марказий банк асосий ставкани пасайтирди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 1 фоизга пасайтирди

Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 1 фоизга пасайтирди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Тафсилотлар билан батафсил яқин вақтларда эълон қилинадиган расмий пресс-релизда танишиш мумкинлиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 17 март кунги йиғилишда асосий ставкани 3 фоиз бандга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинганди.