Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

«Қишлоқ қурилиш банк» бир нечта омонат турларини таклиф этди

Бугунги кунда банк томонидан миллий ва хорижий валютада жами 15 турдаги омонатларга маблағлар жалб қилиб келинмоқда.

«Қишлоқ қурилиш банк» хизматлар оммабоплигини янада ошириш, мижозлар учун янада қулайлик яратиш ҳамда аҳолининг бўш пул маблағларини банкдаги муддатли ва жамғармали омонатларга жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида жозибадор омонат турларини таклиф этмоқда. 

Бугунги кунда банк томонидан миллий ва хорижий валютада жами 15 турдаги омонатларга маблағлар жалб қилиб келинмоқда. Жумладан, фуқаролар омонатларидан янада кўпроқ даромад олишини кўзда тутувчи янги омонат тури таклиф этила бошланди. Бу — миллий валютадаги муддатли «Завқли» омонати.

Мазкур омонат турига қўйилган маблағ учун 4 ой муддатга — йиллик 22 фоиз тўлов амалга оширилмоқда. Эътиборлиси, агар маблағ банкнинг QUANT мобил иловаси орқали жойлаштирилса, тўланадиган фоиз миқдори йиллик 23 фоизни ташкил этади. Ҳисобланган фоизлар ҳар ой тўлаб борилади.

Ушбу омонат турида маблағ қабул қилишнинг энг кам миқдори камида 1 миллион сўм бўлиши лозим. Шунингдек, банк томонидан таклиф этилаётган қуйидаги омонат турлари ҳам мижозлар учун қўшимча маблағ ишлаб топишда қулай шартларда ишлаб чиқилган.

Миллий валютадаги муддатли «Барака» омонатига қўйилган маблағ учун 1-6 ой муддатга — йиллик 16 фоиз, 7-12 ой муддатга — йиллик 18 фоиз, 13-25 ой муддатга — йиллик 20 фоиз тўлов амалга оширилиши белгиланган.

Миллий валютадаги жамғармали «Жозиба» омонатида эса, 13 ойлик муддатга — йиллик 21 фоиз тўлов қилинади. Ҳисобланган фоизлар ҳар ой тўлаб борилади. 

Банк томонидан хорижий валютада Ideal ҳамда Standart мос равишда муддатли ва жамғармали омонат турлари таклифи давом этмоқда. Бунда валютада сақланаётган маблағлардан қўшимча 5 фоизгача фойда олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, омонатга маблағлар миллий валютада нақд ва нақд пулсиз шаклда омонатчининг Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлари, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағлари, шу жумладан, омонатчининг банк пластик картасидаги маблағлари ҳисобидан қабул қилинади).

Банк мижозларнинг омонат маблағларини қонун талабларига мувофиқ сир сақланишини ва омонатчининг биринчи талабига асосан қайтарилишини кафолатлайди.

«Қишлоқ қурилиш банк» — фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун:

  • Телефонлар: (+99878) 150-00-55
  • Қисқа рақам 12-54
  • Веб-сайт: www.qqb.uz
  • Telegram: @QQBANK
  • Facebook: http://fb.com/official.qqb.uz

Реклама