Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 21,91 сўмга пасайиб, 10 минг 928,12 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 21,91 сўмга пасайиб, 10 минг 928,12 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 510,59 сўмга баҳоланиб, 6,65 сўмга пасайди.
Шунингдек, 1 рубль 194,02 сўм этиб белгиланиб, 0,39 сўмга кўтарилди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 21 июнь, сешанба кунидан кучга киради.


