Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда истеъмолчиларга тўланган кешбэклар 180 млрд сўмдан ошди

Май ойи учун 509 781 нафар истеъмолчига 53,8 миллиард сўм кешбэк тўлан

Ўзбекистонда Soliq иловаси орқали истеъмолчиларга йил бошидан бери 180,5 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, май ойи учун 509 781 нафар истеъмолчига 53,8 миллиард сўм кешбэк тўланган.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида январь-апрель ойлари учун яна 1,8 миллиард сўм кешбэк тасдиқланган. 

«Йил бошидан буён 673 597 нафар фуқарога 180,5 миллиард сўм кешбэк тўлаб берилди», дейилади хабарда.

ДСҚнинг таъкидлашича, тасдиқланган кешбэк суммасини 27 июндан бошлаб банк пластик карталарига ўтказиб олиш мумкин.

Мавзуга доир: