Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Монаконинг энг бой аёли вафот этди

Forbes журналининг 10 июлдаги маълумотларига кўра, Сафранинг бойлиги 1,3 миллиард долларга баҳоланган.

Бразилиялик миллиардер банкир Эдмонд Сафранинг беваси, эрининг бойлигини мерос қилиб олган Лили Сафра (Уоткинс) 87 ёшида ошқозон ости бези саратони туфайли вафот этди. Бу ҳақда Bloomberg Сафранинг вакилига таяниб хабар берди.

Лили Сафра Бразилиянинг Порту-Алегри шаҳрида туғилган. У уч марта турмушга чиқди — хусусан, Бразилиянинг Ponto Frio маиший техника дўконлари тармоғи эгаси Альфредо Монтеверде (1969 йилда ўз жонига қасд қилди), 1976 йилда Эдмонд Сафра билан оила қурди.

У Ливандан Бразилияга кўчиб келган ва Banco Safra компаниясига асос солган нуфузли банклар сулоласининг вакили эди. Эдмонднинг акаси Жозеф (2020 йилда вафот этган) дунёдаги энг бой банкир эди.

Эдмонд Сафра 1999 йилда Монакодаги пентҳаусида ёнғин туфайли вафот этган. Bloomberg’нинг ёзишича, бундан сал олдин миллиардер HSBC Holdings Plc’га бир қанча банк активларини тахминан 10 миллиард долларга сотган.

Кейинчалик Сафранинг ҳамшираси уйга ўт қўйганини тан олган, аммо шунга қарамай, унинг ўлими юир қанча фитна назарияларини қўзғатди.

Эрининг ўлимидан сўнг Лили Сафра Монакода яшаган ва Эдмонд Ж. Сафра фондини бошқарган, у Паркинсон касаллиги ва бошқа мия касалликларини ўрганиш учун маблағ ажратган.

Лили ва Эдмонд Сафранинг фарзандлари йўқ, аммо Лилининг олдинги никоҳларидан фарзандлари бўлган.

Forbes журналининг 10 июлдаги маълумотларига кўра, Сафранинг бойлиги 1,3 миллиард долларга баҳоланган. Рейтингда у Монаконинг энг бой аёли эди.

Мавзуга доир: