Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Билл Гейтс деярли барча бойлигини хайрияга сарфламоқчи

Миллиардернинг умумий бойлиги 122,3 миллиард долларга баҳоланган

Microsoft асосчиси, миллиардер Билл Гейтс деярли бутун бойлигини хайрия ишларига сарфлаш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг GatesNotes блогида хабар берди.

Гейтснинг эҳсони тарихидаги энг йирик хайриялардан бири бўлиши мумкин.

Яқин ойларда миллиардер ўз фондига 20 миллиард доллар пул ўтказади, бу эса фонднинг йиллик харажатларини 2026 йилга келиб тўққиз миллиард долларгача оширишга имкон беради.

Ҳозирда жамғарма йилига қарийб олти миллиард доллар сарфламоқда. Gates Foundation’нинг асосий мақсадларига касалликлар ва чақалоқлар ўлимига барҳам бериш, гендер тенглигини таъминлаш киради.

«COVID-19 пандемияси ҳали тугамади ва унинг ўсиш динамикаси одамлар ўйлаганидан ҳам ёмонлашмоқда», — деди Билл Гейтс Forbes USA журналига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги йиллардаги глобал муваффақиятсизликлар одамларни дунёдаги аҳвол бундан ҳам бадтарроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлашга мажбур қилган.

«Мен ўз ресурсларимни жамиятга ташвишларини камайтириш ва ҳаёт тарзини яхшилашга катта таъсир кўрсатадиган тарзда қайтаришга масъулман», — дейди Microsoft асосчиси.

Билл Гейтснинг умумий бойлиги 2022 йил 13 июль ҳолатига кўра, 122,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Forbes маълумотларига кўра, у дунёнинг энг бой одамлари рейтингида тўртинчи ўринни эгаллайди.

Мавзуга доир: