Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11,75 сўмга пастлаб, 10 минг 970,18 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 11,75 сўмга пастлаб, 10 минг 970,18 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 067,81 сўмга баҳоланиб, 37,56 сўмга ошган.
Шунингдек, 1 рубль 192,46 сўм этиб белгиланиб, 1,72 сўмга қимматлашди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 18 июль, душанба кунидан кучга киради.


