Евроҳудудда июнь ойида инфляция йиллик ҳисобда рекорд даража — 8,6 фоизга етди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.
Таққослаш учун май ойида бу кўрсаткич 8,1 фоизни ташкил қилганди. Олинган маълумотлар Европа Марказий банки тахминларидан тўрт баравар кўп.
Eurostat нашри маълумотларига кўра, энергоресурс нархи 2021 йилнинг июнь ойига нисбатан 42 фоизга ошган. Озиқ-овқат, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 3,7 фоизга, саноат товарлари ва хизматлар эса 4,3 ва 3,4 фоизга қимматлаган.
Энг паст инфляция Малта (6,1 фоиз), Франция (6,5 фоиз) ва Финляндияда (8,1 фоиз), энг юқори инфляция эса Эстония (22 фоиз), Литва (20,5 фоиз) ва Латвияда (19,2 фоиз) қайд этилган.
Аввалроқ евро 20 йил ичида биринчи марта доллар билан тенглашгани ҳақида хабар берилганди.


